Туғилган кун учун СМС табриклари — шеър билан (Ўғил болага)

Туғилган кун муборак,

Юринг доим саломат.

Мехрга тўлсин юрак,

Ёр бўлсин сизга омад!

Туғилган кунингизда,

Муборакбод этамиз.

Ўраб қалбнинг қўрида,

Совғаларни элтамиз!

Муборак таваллуд кун,

Тошдан бўлсин бошингиз.

Дўстлар жам бўлсин бугун,

Юздан ўтсин ёшингиз!

Тилагим бор, бир дунё,

Таваллуд кунингизда.

Хатто табиат гўё,

Шу куни измингизда!

Тилакларим бир талай,

Муборак айёмингиз.

Чин қалбимдан табриклай,

Ушбу айём кунингиз!

Тилакларимни айтай,

Туғилган кунингизга.

Совғамни тақдим қилай,

Кўришгач ўзингизга!

Фойдаланиб фурсатдан,

Айём билан қутлайман.

Юзингизда қувончни,

Кўрмай туриб кетмайман!

Бугун олам бошқача,

Базм қилсак тонггача.

Барча дўстлар бўлиб жам,

Қувончни кўриб бахам,

Шодликка йўғрилган кун,

Муборак туғилган кун!

Бир олам қувончингиз,

Сиғмайди хеч қаерга.

Бўлинг энди шошингиз,

Дўстлар билан сайрга!

Сайр этиб барчамиз,

Нишонлаб байрамингиз,

Муборакбод этамиз,

Таваллуд айёмингиз!

Қуёш нурин сочмоқда,

Осмон бағрин очмоқда.

Табаррук байрам билан,

Таваллуд айём билан,

Тилакларни айтгаймиз,

Муборакбод этгаймиз!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ