Баъзан кўча-куйда итларга хеч қандай сабабсиз хам тошлар отиб озор бериш холатлари учраб туради. Агар мана шу пайтда итлар хам бирданига тилга кириб кетса, у нималар деган бўлар эди:

Мен бечора «бобопман»,

Кўринишдан нобопман.

Хар замонда «хур»сам хам,

Ювош бўлиб юрсам хам,

Тош билан «дангиллатиб»,

Кетишар «вангиллатиб».

Булар хам майлику-я,

«Итни боласи» дея,

Мени қаттиқ сўкишар,

Ё орқамдан тепишар.

Булар хам етмай бизни,

Қиморни айтмайсизми,

Пул тикиб, уриштириб,

Тупроққа қориштириб,

Вахшийликку бу ахир,

Булар бари бўлмағур.

Айбим нима, билмасам,

Уйингизни пойласам.

Инсоф берсин сизларга,

Сабр-тоқат бизларга!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz