Латифа (Олиб қочиш…)

Икки дугона учрашиб қолиб, ўзаро сухбатлашиб қолибдилар. Дугоналар бир неча йиллардан бери кўришмаган эканлар. Улардан бири дугонасидан сўрабди:

— Дугонажон, сен ўша йигитинга турмушга чиқдингми?

— Ха, бўлмасамчи. У мени шунақанги мохирона олиб қочдики, акаларим, яқинларим уни қувлаб етишолмади, қидириб топишолмади. Хуллас, хеч ким унга бас келолмади. Мана қарабсанки, тўйимиз хам бўлиб ўтди. Хўш, ўзингдан гапир, сени хам йигитинг бор эди-ку…

— Э, асти сўрама — жавоб қилибди дугонаси хурсиниб.

— Ахир уни сенда кўнгли бор эди, ўзинг ўшанда бизга у сени олиб қочмоқчи бўлаётганини айтгандинг?

— Хамма гап шунда-да! У мени олиб қочиш ўрнига нуқул «гап»ни олиб қочди-да, дугонажон!

© МУАЛЛИФ