Таваллуд кун муборак.

Онажоним ушбу кун.

Йўллаймиз Сизга табрик,

Таъзимдамиз биз бугун!

Муборак айёмингиз,

Жаннатим, онажоним.

Доим омон бўлингиз,

Суянган мехрибоним!

Таваллуд кунингизда,

Барчамиз қаршингизда.

Муборакбод этамиз,

Сизга гуллар тутамиз!

Агар сўрасалар жаннатни мендан,

Онажоним оёғи остида ана,

Бизни улғайтириб баркамол қилган,

Азиз суянчиғим, мехрибон она!

Она улуғ, она муқаддас,

Эъзозламоқ фарзандларга бурч.

Кексайса хам, вақт топиб бир пас,

Биздан хабар олар, топиб куч!

Айём билан қутлуғлаб,

Барча тилаклар Сизга.

Қалбдан гулчамбар қилиб,

Қўямиз пойингизга!

Тош келса кемириб, симириб сувни,

Қийинчиликларни писанд қилмасдан,

Вояга етказиб, хозир хам бизни,

Кеч қолсак, кутасиз ухлай олмасдан!

Айёмингиз билан, қутламоқ истаб,

Бугун пойингизда қиламиз таъзим.

Елкамда Маккага борсам кўтариб,

Шунда хам узилмас фарзандлик қарзим!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz