Туғилган кунингизда,

Не кечди дилингизда.

«Унутдилар» деб бизни,

Қийнаманг ўзингизни.

Барча дўстлар йиғилдик,

Уйингизга йўл олдик!

Гўё бўлди кулгули,

Ёшингизни сўрасам.

Эндигина бир кунлик,

Бўлибсизку қарасам!

Туғилган кунингизда,

Хизмат қилмоқ бурчимиз.

Эшигингиз пойида,

Саф тортамиз барчамиз!

Ушбу таваллуд куни,

Айём билан қутлаймиз.

Энг сара тилакларни,

Мудом сизга йўллаймиз!

Бахорлар қанча-қанча,

Қаршилашга улгуриб.

Йиллар эса шошганча,

Чопиб борар югуриб.

Бошлар ерга теккунча,

Таъзим қилсин букилиб.

Муборак таваллуд кун,

Базм қилурмиз бугун!

Бугун Сиз туғилган кун,

Муборакбод этамиз.

Варақлаб қалб дафтарин,

Тилакларни битамиз!

Байрамлар кўп дунёда,

Барин санасак бугун,

Хаммасидан зиёда,

Албатта туғилган кун.

Айём муборак бўлсин,

Қалблар қувончга тўлсин!

Бугун эрта тонгданоқ,

Ўзгача тараддудлар.

Барча дўстлар бугуноқ,

Таваллуд билан қутлар.

Фойдаланиб фурсатдан,

Табаррук байрам билан,

Пайдо бўлиб тўсатдан,

Қутлаймиз айём билан!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz