Ширинликсевар оила аъзоларингиз учун ўз қўлингиз билан «брауни» тайёрланг. «Брауни» – Америкадан кириб келган юмшоқ ва нам пирог бўлиб, шоколадни севувчиларга жуда ҳам ёқиши аниқ  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.    

Фото: Getty Images

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Сариёғ ёки маргарин — 80 гр
  • Тухум 2 дона
  • Ун — 80 гр
  • Шакар — 80 гр
  • Какао кукуни — 2 чой қошиқ
  • «Разрихлитель» — 1 чой қошиқ
  • Туз — бир чимдим

Начинкасига:

  • Сут — 400 мл
  • Манний ёрмаси — 2 ош қошиқ
  • Какос қириндиси — 200 гр
  • Сариёғ — 100 гр
  • Шакар — 80 гр
  • Ванилин — 10 гр

Глазурига:

  • Шоколад — 150 гр
  • Сут — 40-80 мл

Эслатма! «Брауни» хамирини кўпиртириш керак эмас, уни фақатгина қошиқда аралаштириш талаб қилинади. Айнан ўшанда cиз керакли натижага эришамиз.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Қошиқ ёрдамида сариёғ, шакар, туз, тухумни қўшиб 3-4 дақиқа аралаштиринг.
  2. Элакланган унга, какао, «разрихлитель» қўшиб аралаштиринг.
  3. Аралашмани тагида қандолатчилик қоғози қўйилган қолип ичига солинг ва 12—15 дақиқага печга қўйинг.
  4. Сутни илитинг, манний ёрмаси қўшиб биринчи пуфаклар пайдо бўлгунича қайнатинг.
  5. Шакар, ваниллин, сариёғ ва какос қириндисини қўшиб аралаштиринг ва печдан олинган асос устига суртинг.
  6. Сутни илитинг ва шоколад қўшинг. Сут қанча кўп бўлса, глазур шунча юмшоқ бўлади.
  7. Ширинлик устини глазур билан қопланг.
  8. Ширинликни хона ҳароратида совутинг кейин бўлса, бир ярим соатга музлаткичга қўйинг.

От qwert.uz