Афандининг бир дўсти жуда ўзига тўқ, бой-бадавлат инсон эди. Бир куни у Афанди билан сухбатлашиб ўтириб, мақтаниб, шундай дебди:

— Афандивой, шу десанг, пулимни кўплигидан 32 та тишимни хаммасини тилладан солдирдим!

— Яхши қилибсан, буюриб насиб қилсин!…

— Лекин, илгари тишларим билан бодом чақадиган одатим хам бор эди. Демак, бундан буён тишларимга эхтиёт бўлишим керак деб ўйлаяпман!…

Афанди эса, кулиб:

— Мен эса, бундан буён тишингга эмас, бошингга эхтиёт бўлишинг керак деб ўйлаяпман! — деб жавоб қилибди.

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz