Улар кетар уйқуга (болалар учун шеър)

Ота бугун бозордан,

Гилос олиб келибди.

Қизи эса еб ундан,

Бирдан «сирли» кулибди.

Нега отажон, ахир,

Қишда гилос пишмайди.

Пишса хам биз бехабар,

Дастурхонга тушмайди.

Отаси дер: Аслида,

Асло тушма қайғуга,

Дам олгандай биз тунда,

Улар кетар уйқуга.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ