Синглим сигирни соғиб, сутини сариқёғ қилди.

Янгам янада янгича таомларни тайёрлади.

Акам Акрам акани акфасини астойдил тайёрлашга тутинди.

Тоғам тоғорадаги зоғорани қорни ноғора чалганда еганди.

Амаким тамаки чекишга чек қўйди.

Холида холам хали хам холвани хохламайдилар.

Укам — хали у кам, хали бу кам деганига хафа акам.

Опам синглим Сурайёни оппа-осонгина опичлаб олди.

Аммо аммам амалиётни америкада амаллади.

Бувам билан бувим бугун Бухорога биргаликда боришади.

Поччам — почтада почтальон Печкин.

Қайнонани қайнагани — келинни айнигани.

Куёв ёв эмас, биров эмас, унда мақсад — бўлмоқ фарзанд.

Қайинсингил ва келин — муроса бироз қийин.

Божа божани кўрганда самимий саломлашади.

Катта буви билан катта бува катта бўлганлари боис, барчага баробар қарашади.

Қайин ини қайси куни мана шуни қайсинисини қийинлигини билди.

Кундошлар кўпроқ кўришиб туришса, кундошлар сони кўпаяди.

Собиқ севгилингизни соғинган бўлсангиз, ёнингиздаги севгилингизни хам йўқотган бўласиз.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz