Ёзда кирсам полизга,
Бахтимга йўқ эгаси.
Ширин-шакар қовунга,
Кимнинг тушмайди нафси.

Лекин аслин олганда,
«Арзон шўрва» таътимас.
Текин нарса еганда,
Таъми хатто сезилмас.

Шу сабабдан, яхшиям,
Қуруқ қайтдим полиздан.
Энди қаранг, қуёш хам,
Кулиб қарар олисдан!

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz