Тез айтишлар (Сув жониворлари хақида)

Акула — кула-кула кўзлари ола-кула бўларди-я.

Дельфин — хар куни сельфи қилсин.

Кўк кит — кўп кит.

Косатка — кўрсанг тушасан дахшатга.

Кашалот — касалликларсиз кечирар хаёт.

Саккизоёқ — саккизта оёғи билан саёқ юриб таёқ еган суюқ оёқ.

Медуза — муздеккина унда юза.

Скатт — сизга бу пайт албат ёзар хат.

Денгиз оти — тенгсиз, тинимсиз от.

Кольмар — танасида кўплаб камар.

Тюлень — денгизда танхо тинимсиз сузувчи турболент ғаввос шоввоз.

Молюскалар — марваридлар хисобига юксалар.

Пингвин — пинхона пана жойга музликларга қурар ин.

Лаққа балиқ — гўшти талиқ (бироз қилтириқ) — қармоқ ташласанг — кўрсатар қилиқ.

Моржлар — музликларга мудом қадам ташлар.

Денгиз фили — хартумидир унинг тили.

Тошбақа — тош каби косасини кўтариб, қотиб турар тошдақа.

Сазан — қармоғимга қўққисдан илинар баъзан.

Чўртан — чўчиб, чуқурликдан чиқиб қолади бирдан.

Лаққа — қарамасдан хеч қаёққа, тўғри томоққа.

Тилла балиқ — хийла балиқ (Чунки, тутганинг он — «ваъда» бериб, бўлар «қуён»)

Маринкага — мусиқа чал, муқом қилар «калинка»га.

Дўнг пешона (толстолоб) — дарров пишишидан дангал нишона.

Пиррайи — пичоқдайин тишлари аррали — хафли икки каррали.

Судак — совуқ сувда сувдек сузишни севувчи сара балиқ.

Тимсох булар — ким сўрашса (ким учрашса) — ким соғ қолар?

Ой балиқ — мўъжизага бой балиқ.

Йўлбарс балиқ — бадани йўл-йўл қўрқмас балиқ.

Жангчи балиқ — жангари, жанжалкаш — жанглари аянчли балиқ.

Хек — суяксиз балиқлар ичра бек.

Сельд балиғи — сувнинг чуқур ерларида унинг уйи ва қаллиғи.

Семга — вазни етар қирқ килограммга.

Гуппи — гуппилллатиб ўйнаб берар аквариумда, бўлса «зуби-зуби».

Қилич балиқ — қилиқ қилган бўлсанг — «паралич» қилади аниқ.

Денгиз типратикони — денгиздадир макони.

Форель — сувни фильтрлашда қатнашар қойил.

Омарь — оёғини одамлар ўнта санар.

Наутилус — сувда сув ости кемасидек сузар дуруст.

Окунь — камсуяк балиқ бўлгани яхши якун.

Скумбрия — зўр балиқ, ёғли экани аниқ.

Камбала — камёб, кам балиқ.

Қисқичбақа — қўлингни қисқичида қисиб қолса, қочасан қаёққа.

Минтай — совуқ сувни севиб яшайди атай.

Килька — кўринишдан кичик, консервага керак балки.

Анчоус — анча мазали ва анча ёғли экани боис, бошқа балиқлар бундан бўлади маъюс.

Треска — деганда таркиби деярли суяксиз, ёғсиз эканлиги тушади эсга.

Палтусь — қизил китобга киритилган афсус.

Пикша — йод билан бойитилган таркиби хам, мазасига яраша.

Осетр — бозор бахоси бебахо бўлаётир.

Навага — нимагадир интилади совуқ сувга, шимолга — совуқ хавога.

Зубатки — олд тишлари жуда йирик, йиртқич бўлса нахотки.

Терпуг балиқ — мазали ва ёғлиқ бўлиши аниқ.

Ставрида — номланиш сабаби қўпол думида.

Кета — насл қолдиргандан кейин хаётдан кетар.

Сайда — витамин ва фосфорга бойда — фарзанд кўрмаган аёлларга фойда.

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ