Ўрмоннинг четида турар бир тўнка,
Қуёш ва ёмғирда чириган анча.

Кўпчилик назарга илмайди, бироқ,
У тўнка билади, улардан кўпроқ.

Халқаси саналса, ошади юздан,
Неча бор каттадир, ёши хам биздан.

Қанча синоатга, у бўлиб гувох,
Уларга бағридан бергандир панох.

Лекигин шунчалик, кўпни билса хам,
Соқовдай турибди, қаршимда бу дам.

Агар у сўзлашни билганда эди,
Қалбларга йўл топа олганда эди,

Ундан кўп нарсани билардик, аммо,
Тўнкадан чиқмайди, заррача садо.

Илгари албатта, у дарахт бўлган,
Самога бўй чўзиб, дунёни кўрган.

Балки соясида, шоир дам олган,
Ёки кўз ўнгида, зўр жанглар бўлган,

Ким билар, не сирлар унинг қаърида,
Чириб, сўнг йўқ бўлар, замон зайлида.

Қиссадан хисса шу, билган нарсасин,
Айта олмагандан, қандай наф бўлсин?…

Майли, у айтмаган сирларни кейин,
Ўзимиз топамиз, бўлсада қийин!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz