«Ота ўғил»…(Хазил шеърлар — приколлар)

Ота келди мактабга,
Ўғлининг хулқи сабаб.
Кирмас эмиш у гапга,
Қурмағур чиқди нобоп.

Домла дер: -«Келинг, узр!,
Чақирмадим шунчаки.
Ўғлингиз шўхликда «зўр»,
Чекаяпти тамаки!».

-«Ие, йўғе, ха бадбахт,
Бу «ота ўғил» эмас.
Бунга айтаман хар вақт,
Хеч бўлмадинг бизга мос.

Отам, хаттоки бувам,
Хеч тамаки чекмаган.
Бас, шундай экан, сен хам,
Носга ўтгин, уқмаган!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ