«Олтин куз» (тез айтишлар)

Боғдаги барча дарахтларнинг барглари бирданига баб-баробар сарғая бошлади.

Қайсидир қушлар қахратон қишдан қандайдир қўрқишади.

Шолғомга шудринг тушса, ширин бўлиши шубхасиз.

Қора қарға, ола қарға — бари бир қарға.

Олтин кўз узукли олти қиз — олтин кузнинг олд қизлари.

Кузда кунни кўпам исимаслиги кузатилади.

Куз фасли — асли сархисоб фасли.

Кузни ўз кўзларингиз билан кузатиб кўринг — кўзингиз қувонади.

Кузда кўпгина касалликлар кўпинча қўзғалади.

Куздаги кунга келинингни қўй, кўкламдаги кунга қизингни қўй.

Кузги картошка кўклам келганда хам кўкармайди.

Куз кунлари даладаги дўлана дарахтидан кўзмунчоқ тақсангиз, кўзикмайсиз.

Қирдаги қиров еган сабзидан қириб есангиз, сабзи егандай бўласиз.

Хазонрезгида дов-дарахтлар хорғин холатда бўладилар.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ