-«Ха, ярамас, бекорчи,
Дангаса бўлма, гарчи
Ўзингни ўнгла бундоқ,
Хаётинг бўлар қандоқ?
Ўтинларни ёрдингми?
Хўш, сувгачи, бордингми?».
-«Ўтин тайёр, сув тайёр,
Дейсиз яна — «Сен айёр»!».
-«Санқимасдан тўйларга.
Қарадингми қўйларга?».
-«Уч бор қарадим, ахир!»,
-«Унда нега бўш охур?,
Э, қолдим қандай кунга?,
Солдингми хашак унга?».
-«Қараганим каммиди?
Хашак солинармиди?!…»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz