Қумрихон қўнғир қўғирчоғи билан қўққисдан қоқилиб кетди.
Кап-катта Карим коптогини кафтида кўтариб кўрди.
Куброхон кубикни кўпчиликни кўзида атайлаб айлантирди.
Холида ховлидаги халқани ховлиқиб Холиқдан олиб қўйди.
Соқи сариқ соққани санамай сақлаб қолди.
Анора Анзират билан бирга арғимчоқ учди.
Машраб Машарифни машинасини ўзи ўйнади.
Фарида фақат пуфак пуфлади.
Муаззам Манзурани «Мозаика»ларида мазмунли манзара тузди.
Виталий вертолетини Владикка вақтинчага берди.
Самадхон самолётида Самарқанддан Самарага «учди».
Тохир танишларига танкини «таклиф» қилди.
Вали велосипедини вақтинчага Воситга берди.
Жуманазар Жамол билан «Жуманжи»да жумбоқли ўйин ўйнашди.
Шамшиддин Шомилни шахмат-шашкада шошириб қўяди.
Тўлқин тўппончасини тўпланиб турган тенгдошларига «тухфа» қилди.
Аловиддин аввалдан автоматини авайлаб ўйнашга ўрганган.
Самад Самандарни самокатини синдириб қўйди.
Камол Комилни камонида Комилани кўзини шикастлади.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ