Шокир «қандолатчи» шоколадга заколат берди.

Марғуба Марғилондаги «мини-маркет»дан мармелад олди.

Шокир Шахрихон шахрига шакар келтирди.

Турсуной тўртта торт тайёрлади.

Нурмат нонвойхонадаги нонвойларга навбат билан новвот берди.

Самадхон Самарқанддан оққанд олиб қайтди.

Поччам печда печенье пиширди.

Жомбойлик Жамолиддин жиякчини жияни жийдани жуда севади.

Тўрткўллик Турсуной турли туман туршакларни турганларга тортиқ қилди.

Ботир бозорга бориб, «Бакалея»дан «Баунти» беришларини сўради.

Саодат сақични «чапиллатиб» чайнашни хуш кўради.

«Твикс» турли турдошларидан тўла-тўкис устун келди.

«Сникерс» секин-аста сездирмай, сифат сертификатини олди.

Хонободлик Холида холам холвайтарни хушлайди.

Мусо Қаюмни қаймоқли музқаймоқ емоққа чақирди.

Пиримқул пазанда пирожний пишириш сирларини сира сездирмайди.

Руфат Рафаэлга ростакам «Рафаэлло» келтирди — Рафаэль «Рафаэлло»дан роса рохатланди.

Пешқўрғонлик пешқадам пазандалар қишлоқда пишлоқ пиширишда пишиб кетишган.

Қахрамон қачон — қандай қилиб, қахва қабул қилишни қулайлигини билади.

Асила аслида асл асалари асалини астойдил асрашга ахдлашган.

Холбойни Холби холаси холва қилишни қойиллатиб қўяди.

Пошшахон пашмак пиширишни Хошим поччасидан ўзи ўрганган.

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz