Чиллани чинакамига чириллатгани чатоқ.

Қахратон қишнинг қахри қаттиқ.

Музгарчиликда машина миниш бирмунча мураккаблашиши мумкин.

Қор маликаси — қор қалин қоплайдиган мамлакатларнинг махаллий «вахима»си.

Кумуш қишда қишлаш учун — кишиларга кўпроқ ўтин-кўмир керак.

Чинара — чанғи учишда чаққон.

Изғирин — кечқурун музда из қолдирди.

Чаман чана учиб, янада чарчади.

Томдаги тарновдан томчилаб тушиб турган сув музласа — сумалак.

Дунёдаги дов-дарахт — дамини олар карахт.

Инсонлар иссиқ кийимларини кийишга киришдилар.

Тунда тақа-тақ туман тушди.

Яхмалак яхшироқ яхласа — янада яхши.

Қор парчаси, энди — тоғ арчасига қўнди.

Товуқ совуқда тухумлашни тўхтатди.

Коньки — шунчалик «осон» эканки…

Болалар бир-бирларини қорбўрон қилдилар.

Қишда қордан қойиллатиб қорбобо қилдик.

Қиш чилласи — ёз чилласи — синов палласи.

Қахратон қишда — қурт-қумурсқалар қаерга қочади?…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz