«Умидсизликка тушмасдан»… (Хазил шеърлар — приколлар)
Дунёда бор қизиқ бир нарса,
Асли бундай олиб қараса,
Чўкаётган чоғи хам инсон.
Тушкунликка тушмас хеч қачон.
Ёки агар бирор қароқчи,
Асир олиб, сўнг тунамоқчи.
Шунда хам у ғазабин ютар,
Қароқчидан қахвани кутар.
Ёки агар турмуш ўртоғи,
Ушлаб олса, хиёнат чоғи,
Ўшанда хам, сўнмай умиди,
Ерга қараб, шуларни дейди:
-«Сен нотўғри ўйлашинг тайин,
Тушунтириб бераман кейин!»…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ