«Ер хайдасанг куз хайда — куз хайдамасанг, юз хайда»

(Ер хайдасанг, яхшиси кузда,

Йўқса, унда «кирка» бор бизда!)

«Онани кўнгли болада — Болани кўнгли далада».

(Агар олсанг кўнглини,

Қўмсармиди «джунгли»ни.

Қилсанг — яхши назорат,

Одобли бўлар — ғоят!)

«Олим бўлсанг — сеники олам»

(Лекин исминг — хисобмас, болам!)

«Қуш уяда кўрганин қилар»

(Йўқса нелар кўрган, ким билар)

«Соғ танда — соғлом ақл» дедик,

(Носоғ» танда — тағин билмадик!)

«Мехнатнинг «таги» рохат»,

(«Усти» — эса «фароғат»!)

«Ит хам ўз жойини тозалар думда»,

(Нималар деяпсиз, дум йўқ одамда!)

«Тўйга борсанг, тўйиб бор, эски тўнни кийиб бор».

(Тўйнинг эгаси ахир,

Киритмасачи, тақсир!

Емасак ош — бир ошам,

Бу қандайин тўй-хашам?)

«Ота отмай тўнғизни, бола отди қўнғизни».

(Жуда хайрон қолдик биз,

Бўлмасми, отса юлдуз!)

«Қизи борнинг — нози бор!»

(Тўғри, тегмасин ғубор,

Бўлаверманг, лекин тор,

«Ноз»да хам чегара бор!)

Қўйинг семиз бўлса, юришди омад,

Хотин семиз бўлса, ха, бир оз……қомат…!

«Ота-онанг бўлса-бўлсин,

Оғзи-бурни бўлмасин!»

(Қилиб бўлмас, бунга тоқат,

Улар қандай, ейди овқат!)

«Той босар, от босмаса».

(Ё хўдикми бўлмаса…)

«Осмон йироқ — ер қаттиқ»,

(Йўқса қаерда, мантиқ)

«Қудачилик — минг йилчилик».

(Чунки, барча хохлар «тинчлик»!)

«Паловингдан хам — оловинг».

(Агар бўлсада, қаловинг?…)

«Яхши отга бир қамчи,

Ёмон отга минг қамчи».

(Сенга хам! — Э….қўйсангчи!)

«Ховли олма — қўшни ол».

(Ховлини олгин аввал,

Қўшни шундоқ хам «навал»!)

«Ёшлик — бебошлик».

(Бу нотўғри, асли қардошим,

Хом бўлса хам, турибди бошим!)

«Бор товоғим — кел товоғим».

(Нима дединг, хой ошқовоқ,

Бумерангмас, сенга товоқ)

«Бўрини еса хам, емаса хам — оғзи қон»

(Гапларинг жуда тўғри,

Асли сен — ўша бўри!)

«Ишлаган — тишлайди».

(Кўрдингми, қўшни итни,

Ишламай — тишлар этни!)

«Куёв — ёв»

(Ўйлаб, гапиринг гапни,

Сал ишлатиб, одобни.

Ахир куёв сафар,

Хар йили олар хабар).

«Бўлинганни — бўри ер».

(Бўлмаса, бўлинмагин,

Бўрига кўринмагин!)

«Бели оғримаганни — нон ейишини кўр».

(Оғримасада белим,

Ахир бугун нон едим.

Тиқилиб хам қолмадим,

Балким, келиб омадим!)

«Айтилган сўз — отилган ўқ».

(Бу гапингда — маъно йўқ,

Бугун сўзни айтамиз,

Эртасига — қайтамиз!)

«Бошингга қилич келса хам, тўғри сўзла».

(Тирасалар қилич томоққа,

Холинг қолмас, бир сўз демоққа!)

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz