Жаррох хузурига келди бир кампир,
Оғриқни зўридан қилолмас сабр,
Қорнини чангаллаб, қиларди «вой-вой»,
(«Кўричак» бўлгандир буви хойна-хой!).
Жаррох дер: -«Бувижон, аввало узр,
Бу ерга ким билан келдингиз хозир?».
(«Ким билан келганим — фарқи нимадир!»),
-«Умид билан келдим, бу ерга ахир!».
-«Биз хам умидингиз — оқлаймиз албат,
Лекин ким «қаровчи» — айтсангиз фақат?».
-«Энди қорним қолиб, оғритдинг бошим,
Умиджон — набирам, порлоқ қуёшим!…».
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ