«Спорт ўйинлари хақида» тез айтишлар

Вали болалар билан волейбол ўйнади.

Боқи буваси билан бокс бўйича бахслашди.

Тенгиз ва Чингиз теннисда тенгсиз.

Фарғонада футбол бўлди — футболда «гол» бўлди.

Бостон баскетболчилари баскетбол бўйича барчага бас келдилар.

Юра юртида юракдан югуриб юрарди.

Болалар гандболни «қани бўл» деб бошладилар.

Сулув сузувчи қизлар сувда сув париларидай сузишарди.

Хоккейни кеккайиб ўйнама — «окей»!

Ўратепадаги ўйингохда гох-гох ўзаро ўйинлар ўйналади.

Акрам трамплиндан шахдам сакради.

Донғи чиққан — тоғда чанги чиққан чанғичилар тоғ чанғисида чаққон чиқдилар.

Эрта билан дельтапланда айлан.

Болалар биргаликда бемалол биатлон бўйича беллашдилар.

Шахмат-шашка машқини гашти бошқа.

Вали пойгачи велопойгани фойдасига велописед олди.

Сен бола — гандбол билан банд бўл.

Биатлон билан бемалол беллашгани отлан.

Регина регбида рақибини енгиб, рекордни янгилади.

Мадаминжон Мадминтонда махмадона Махмуджонни мағлуб қилди.

Хулласи калом Абдусалом оламда Слаломда тенгсиз.

Бехруз — бокс бахсида тўла-тўкис бўлганлиги боис, тенгсиз.

Каратэчиларни каратэ харакати ғалати.

Катмандуда Таэквондо тўгараги очилганди.

Қилич — қиличбозлик қилишни қойиллатди.

Қураш «қораш» га кураш ярашди.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ