Бир товуққа хам дон, хамда сув керак,
Кўтарарми шунча — ташвишни юрак?

Яхши ният билан — қилай харакат,
Ахир, харакатда — дерлар баракат!

Уч ёнимда учта — жўжам бор қаранг,
Уларни боқаман — тўғриси аранг.

Маъсулият юки — бўйнимда тайин,
Товуқ бошим билан, менга хам қийин,

Товуқ мия дея — баъзан камситиб,
Кулишса, аламим ичимга ютиб,

Сўнг ўйлаб қоламан, хаётни бундай,
Ахир товуқ бўлсам — миям хам шундай!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz