«Итни боласи» деб. сўкишди бугун,
Борлиқ «обрўйим»ни тўкишди бугун.

(Ха, кулманг, итда хам — обрў бўлади,
«Охирги кулганга — омад кулади!».)

«Бекажон» бошлади — энди «аза»ни,
Бор-йўғи синдирдим — қиммат вазани.

Ишонинг қилмадим, мен буни қасддан,
Туртиб юборибман — уни бехосдан.

Қувлашиб ана бу — «Том» билан бир оз,
Оёқни чигилин, ёзгандик холос!…

Мен хам «Кеша» каби, осаман ўзим,
Ёлғон айтмаяпман, мени чин сўзим.

Жонни қурбон қилсам, фойдаси борми?,
Нахот мен сиғмайман — бу дунё торми?.

…Яхшиси «бекажон» — сўрасин узр,
Суякдан келтирса, қилайин хузур!

Яна уй пойлайман — гапнинг сираси,
(Ваза синдиришдан — ўзи асрасин!…)

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz