(Ношуд эр — балиқ овига чиққанда!…)

Озиб-ёзиб чиқдим балиқ овига,
Овнинг гашти тортар ахир домига.

Чувалчангни хўрак қилиб, қақшатиб,
Улоқтирдим, қармоғимни ўхшатиб.

Чувалчангни тортқилаб, еб балиқлар,
Кўрсатдилар менга турфа қилиқлар.

Янгилигим билган балиқлар қаранг,
Қармоғимга илинмай қилар таранг.

Ё бирор ким кўрсатмади йўл-йўриқ,
Хуллас калом овдан қайтдим қоқ-қуруқ.

Уйга келсам, хотин сўради кулиб,
-«Балиқ-малиқ тутдингизми ишқилиб?».

Жавоб қилдим, шунда: -«Балиқлар бугун,
Тўйга кетибдилар, бошида тугун!».

Хотин кулар: -«Вой дадаси, чекманг ғам.
Овга борган экан, қўшни Адхам хам,

Ўша тутган балиқлар тилга кириб,
Гапингизни «тасдиқлади», гапириб!»…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz