-«Жиян, қалай тинчмисан?,
Бунча бўлмасанг хурсанд!

Йўл олдинг қайга шу пайт,
Бемахалда юрма, қайт!».

-«Учрашувим бор хозир,
Шунга тоғажон, узр!».

-«Ие, йўқса — қани гул?».
Ёки гулга йўқми — пул

-«Бошқача бу учрашув,
Яъни — бу бир танишув.

Учрашувда қизлар йўқ,
Кўнглингизни қилинг тўқ.

У ерда тадбиркорлар,
Бизнесменлар — хамкорлар!

Тоғажон, энди хуллас,
«Эскилик»ни қилинг бас.

Янгича фикрлайлик,
Бу — барчага қулайлик.

Мақсад — катта даромад,
Тоғажон — тиланг омад!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz