Кўпинча тушликда суюқ таом истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали, дейилади. Аммо бугунги кун овқатланиш мутахассислари бунга рози эмас. Ҳаттоки, шўрвани энг зарарли таомлар рўйхатига ҳам қўшган. Бошқа томондан шўрвалар шамоллаш, ОРВИ ва соғлиқдаги бошқа муаммоларни тиклашга ёрдам берадиган таомлиги маълум. Шунинг учун ҳам шўрванинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш вақти келади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Иссиқ тутади

Қиш мавсумида барча иссиқ таом тановул қилишни яхши кўради. Ва бундай вақтда шўрвадан кўра ёқимлироқ таом топилмайди. Тўғри, чойлар ҳам иссиқ, лекин улар тўқлик ҳиссини бермайди. Шўрва организмни жуда тез иситади, айниқса, унга қалампир, занжабил ва долчинлар қўшилса.

Озишда ёрдам беради

Бир неча мустақил тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мунтазам шўрва истеъмол қилувчилар соғлом тана масса индексига эга. Бунинг сабаби шундаки, биринчисига шўрва тановул қилиш, иккинчи таомни камроқ истеъмол қилишга ундайди. Аммо қаймоқ ва пишлоқдан тайёрланган шўрвалар шу қадар калорияга бойки, бу билан ортиқча вазндан қутулишнинг имкони бўлмайди.

Витаминларнинг ажойиб манбайи

Мутахассислар кунига камида 5 та мева ёки сабзавот истеъмол қилишни маслаҳат беради. Афсуски, бунга риоя қилишнинг ўзи бўлмайди. Аммо шўрва орқали унинг таркибидаги витамин, тола ва антиоксидантларнинг қисмини осонгина қабул қилиш имконияти мавжуд. Ахир шўрвага ҳар қандай фойдали маҳсулотни қўшиш мумкин: броколлидан тортиб, нўхат, кўкат ва карамгача. Бу каби шўрвалар мукаммал озиқавий моддаларни беради ва озишда муҳим роль ўйнайди.

Қариш жараёнининг олдини олади

Қиш мавсумида тана кўпроқ суюқликка мойил бўлади. Унинг етишмаслиги натижасида совуқ мавсумда инсонлар худди қаригандек туйилади. Бу борада шўрва, албатта, даволовчи восита эмас. Аммо фойдали суюқлик манбайи сифатида жуда яхши вариант.

Осон ва тез тайёрланади

Ҳар қандай рецептни соддалаштириш ва тезроқ тайёрлаш мумкин. Аслида, бу ҳеч қандай куч талаб этмайди. Уйда бор масаллиқ билан ҳам ажойиб шўрва тайёрлай билиш керак. Шунчаки маҳсулотлар бир неча соат давомида қайнатилса, кифоя.

Рўзғорбоп таом

Бир қозон шўрва билан бутун оиланинг қорнини тўйдириш мумкин. Масаллиқлар ҳам унчалик кўп пул талаб этмайди. Шунингдек, шўрвага солинадиган ҳар қандай маҳсулот мавсум танламайди. Уларни йилнинг ҳар қайси фаслида савдо дўконларидан харид қилиш мумкин.

Ҳолатни яхшилайди

Шўрва танани тинчлантириш хусусиятига эга. Шунингдек, иммунитет тизмини жонлантиради. Нафас йўлларининг яллиғланиш жараёнини яхшилайди ва турли хил инфекцияларни енгишга ёрдам беради.

Аммо асосан солянка энг зарарли шўрва деб тан олинган. Ҳаддан ташқари ёғ, холестерин, туз — буларнинг ҳаммаси овқат ҳазм қилиш ва юрак-қон томир тизимига зарар етказади. Мутахассислар ёғли ва гўштли шўрвалардан воз кечишни маслаҳат беради. Айниқса, холестерин миқдори юқори бўлганлар учун. Қўзиқоринли шўрвага ҳам эҳтиёт бўлиш керак. У ошоқозон-ичак трактини рағбатлантирадиган жуда кўп моддаларни ўз ичига олади. Агар у яллиғланган ҳолатда бўлса, ҳаддан ташқари стимуляция ичак инфекциясининг зарарини оширади. Сабзавотли шўрвалар эса энг фойдали таомлар сирасига киради. Шунинг учун ҳар куни витаминларга бой шўрва истеъмол қилишни канда қилмаслик зарур.

От qwert.uz