Танишларга баъзан, қилсам қўнғироқ,
«Рақам ўчирилган» — бўлади бироқ.
…Унда нега керак, бизга телефон?,
Ахир, у мушкулни — қилмасми осон?.
Гохо «Доирадан ташқари» бўлиб,
Гаплаша олмайсиз, кўнглингиз тўлиб.
Агар сизга айтсам, гапни рўйи-рост,
Бундай телефонни — тутмаган дуруст.
Ахир шундай бўлгач, айблайсиз кимни?…
…Ие, кечирасиз, телефонимни
Кодлаб олган эдим, кеча кечки пайт.
Қанча абонентни — қилди экан қайд?…
Қанча одам мендан асабий бўлиб,
Мени «дуо» қилган, ўпкаси «тўлиб»…
…Биз нима қиляпмиз — яхшиси билма,
Айтганни қилгину — қилганни қилма!…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ