«ПИЛАСТИР» БИЛАН::

-«Учмоқ истасангиз, роликда агар,
Шуғулланмоқ керак — хар кун тонг сахар.

Бунинг учун аввал, оғирликни сиз,
Товондан панжага ўтказинг сўзсиз.

Сира шошилмасдан, ўрганинг аста,
Агар шикаст етса — гипс бир пастда.

Ё шифокор сизни «пиластир» билан,
Зумда ўраб ташлар, кўрсатиб талант!…»

АЁЛЛАР ЕЛКАСИ:

-«Аёллар елкаси — кўриб турганинг,
Дунёни кўтарар — улар ишонинг.

Кечки овқат пайти — бутун мамлакат,
Аёллар қўлидан — таом ер фақат!…»

ЧОЙ БИЛАН ЛИМОН:

-«Бу сурат не хақда, тушунтир уни,
Кўзойнак ва лимон — англай нимани?».

-«Чой билан лимонни, ичсанг эрталаб,
Сенда кўзойнакка, бўлмайди талаб!…».

ТОР ЭМАС, ШИНАМ:

-«Тор эмасми? — Йўқ, бу ер шинам,
Аслин олса, ёқимли бирам.

Тартибсиз бир саройдан кўра,
Шундай шинам — хонани сўра!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz