Қандайдир қушча бирдан,
Тепамдан учиб ўтди.
Қарангки, оддий қушдан,
Камина чўчиб кетди.

Мени чўчитган ногох,
Билмам қандай қуш экан.
Яна, ўйламанг, эвох,
Дея: -«Кўнгли бўш экан!».

Ха, сиз хам чўчиб юрманг,
Бу гаплар — сизга фойда.
Хушёрликни бой берманг,
Хар доим, хамма жойда!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz