«ФИЛЛАР ХАМ…»
— “Филлар хам баъзида, қаранг — бу қизиқ,
Йўлдан юришаркан — бўлиб бир чизиқ!”.
«МУСИҚА ШАРТ ЭМАС…»
— “Рақс тушса инсон — шодлигидан маст,
Бунда мусиқа хам — унга шарт эмас!”.
«СУВГА…»
— “Нега тушни сувга — айтамиз фақат?
— “Сувнинг сирдошлиги, ахир – хақиқат,
Сувга айтсанг агар — сиринг жўрттага,
Унутади хатто — сув хам эртага!”.
«МАНЗИЛИМИЗ ТАЙИНДИР…».
— “Ахир нега — бизни кузатишмоқда?
— “Демак улар — бир бекорчи ахмоқда.
Бизнинг борар манзилимиз — тайиндир,
Шу бекорчи нодонларга – қийиндир!”.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ