Қуён ўрмон четида,
Диссертация ёқларди.
Қолган хайвонлар унга,
Хавас билан боқарди.
Шунда бўри сўрабди,
Илмий ишнинг темасин,
Қуён жавоб қилибди,
Шундай дея чамаси:
«Илмий ишим тўғриси,
Бағишланар бўрига,
Қуёнлар бўри гўштин,
Ташлар томоқ тўрига!»
Бўрини жахли чиқиб,
«Исботла, гапингни» — дер,
Қуён дер аста кулиб,
«Исботми? Ортимдан юр!»
Ғорга кириб, икковлон,
Бир муддат қолиб кетди.
Қуён чиқди бус-бутун,
Бўри йўқолиб кетди.
Бу холат такрорланди,
Келгач айиқ, тулкилар.
Улар хам бўри каби,
Ғорда қолиб кетдилар.
Ўрмондаги хайвонлар,
Бундан хайрон қолдилар.
Барчалари бирлашиб,
Ғор оғзига бордилар.
Қарашса, ғор ичида,
Савлат тўкиб, турар шер.
Демак, илмий иш эмас,
Илмий рахбар мухимдир!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz