Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Хаётингиз фақат бахтли ва қувончли онлардан иборат бўлиши учун Сизга энг яхши тилакларимни билдираман. Сизни келгусида қуёшнинг заррин нурларига йўғрилган хузурбахш кунларга етишишингизни тилаб қоламан. Хар доим хозиргидай жасур, мард ва метиндай мустахкам ирода эгаси бўлиб қолишингизни хамда яқинларингизни Сиз билан фахрланиб юришларини астойдил хохлаб қоламан. Хаётда учрайдиган хар қандай баланд чўққиларни бирин-кетин забт этиб, олдингизга қўйилган барча мақсадларни муваффаққият билан адо этишингизга тилакдошман! Албатта, энг асосийси, бахтли оилавий хаёт, яқинларингиз мехр-мухаббати ва умид-ишончи Сизга хамиша йўлдош бўлсин!