Туғилган кун учун СМС табриклари — шеър билан (Акага)

Акажоним, бугун биз,

Хизматингиз қилурмиз.

Барчада бўлган каби,

Бордир бунинг сабаби.

Бу айём кундир бугун,

Таваллуд кундир бугун!

Бугун эрталабданоқ,

СМС лар «оқмоқда».

Сиз бир кунлик «чақалоқ»,

Тойиб кетманг сўқмоқда!

Янгам бугун қарасам,

Икки қўли «тижорат»,

Демак билсам-билмасам,

Бугун уйда зиёфат.

Майли Ака, бизни Сиз,

Айтмасангиз розимиз.

Лекин хафа бўламиз,

Олмасангиз совғамиз!

Туғилган кунингиз экан эртага,

Ёмғир хам қуйяпти, худди жўрттага.

Хаёт бўлганида онамиз агар,

Хатто тош ёғса хам келар эдилар!

Акажон туғилган кунингиз билан,

Қутламоқ истайман, қисқароқ қўлим.

Арзимас бўлса хам, совға олганман,

Совғамни қайтарманг, синмасин кўнглим.

Акажон, етди фурсат,

Агар берсангиз рухсат,

Таваллуд кунингизда,

Турайлик ёнингизда.

Қалбингизни бутлаймиз,

Айём билан қутлаймиз!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ