Тез айтишлар (чилангарлик хақида….)

Тиска — темир-терсакни қисишга.

Болға — чилангарлик учун олға!

Эгов — энди эгилиб эговлаймиз дарров.

Жилвир қоғоз — жилвирлаб зангини тозалаймиз оз-моз.

Бородок — барибир болға билан урардик.

Зубила — у темирни узишидан қўрқар хатто Годзилла.

Отвертка — хизмат қилар эл-юртга.

Калитлар — керакли гайкалар улар билан буралар.

Омбур — хар қандай металлни бураб ташлар бирибир.

Плоско-губци — ундан чўчир металларнинг кўписи.

Темир арра — темирларни арралашда берар самара

Фреза — шестерня тишларини ясайди бир ўзи.

Шруповерт — шрупларни бураб ташлар шарт.

Перфоратор — бетонни хам тешиб ташлар бехавотир.

Дрель — ишлат уни, оғритмасдан бел.

Съемник — деталларни чиқариб олишда қулайлик.

Кернер — металлни тешганда ёрдами билинар.

Кусачка — деталларни махкам ушлашига бир очко.

Труборез — трубаларни кесар тез.

Металл чўтка — металл зангларини кетказади қилиб «обработка».

Торцевой — буралишни истамаган гайкаларнинг холига вой.

Болторез — больтларни калласини олар ғиз-ғиз.

Вольцовка — унга металларни топширамиз топширгандай қассобга.

Домкрат — автомашинани кўтармоққа зўр қудрат.

Штангенциркуль — ишлатишни билмасанг уринганинг бир пул.

Лебедка — юкни қўйинг навбатга.

Таль — юкларга махтал.

Калибр — ўлчашда керак бўлади барибир.

Патрон — усиз токарлар станоги лол-хайрон.

Зажим — деталларни сиққанда у мулозим.

Пинцет — майда деталларни жойла, сўнг концерт!

Плашка — ярайди фақат резьба очишга.

Кувальда — куч билан урмасанг, харакатинг уволда.

Лом — қувватинг бўлмаса, уни кўтарма болам.

Скальпель — пичоқ каби ўткир ва жохил.

Пассатиж — қулай бўлар уни ишлатиш.

Прижим — темирни хам қилади ғижим.

Резец — металларни кесар «молодец»!

Паяльная лампа — хам радиаторни, хам бакни ямар, бўлгандай бош айлампа.

Токарлик станоги — токарларнинг асосий эрмаги.

Бур — буни керак пайтда сепилур.

Клеймо — уни урсанг, деталь санасига қарайму?

Сверлильний станок — деталларни тешади аниқ.

Угольник — бурчакларни тўғри ўлчар, арзирлик.

Шипца — бўлади қизиган деталларни ушласа.

Заклепочник — заклепкаларни махкамлашга маъсуллик.

Развертка — чилангар ундан тушмас хайратга.

Шило — санчилади керак жойга қилиб хийла.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ