Товуқ совуқда товоқдаги қовоқ қолдиқларини қоқлаб қўйди.

Уйнинг ўртасидаги уч ўрдакнинг уччови хам чўчиб кетиб, учиб кетди.

Ғозлар ғоятда ғазабланишганда албатта аламларидан ғаққиллашади.

Хўрозлар хар холда қаттиқ қичқирганларидан қаттиқ хижолат чекадилар.

Сигирнинг сути сифатли бўлса, саломатликка фойдали бўлади.

Агар ангор эчки сутини дангал ичиб турсангиз, бўлади соғлом юрсангиз.

Қўрадаги қора қўчқор қўйни Қодир қассоб қантариб қўйди.

Хўкиз хашакни хидлаб хидидан холсизланди.

Туяқуш бояқиш тўтиқушни қандай қушлигини билмасди.

Така — тоққа юрганда юраги така-пука.

Эчкиларни серкаси — сергўшт ва серсут эчкилар ичидаги эркаси.

Бузоқ узоққа югуриб, тузоққа тушди.

Новвос юввош эмас.

Жажжи жўжалар жойларидан жилмадилар.

Қўзичоқ — кўзлари мунчоқ овунчоқни вақти чоқ.

Каптар хақидаги гаплар дафтарда.

Беданани боққанинг билан барибир бегона.

Канарейка калта рейкали катта катакда.

Тўтиқуш тутқундаги тўртта қушни тутиб турилишини тушунмади.

Қуён бундан буён барча қилмишларини қилади баён.

Този итни тоза терисини туклари роса тўзиди.

Ола мушук билан қора мушукни ўртасидан ўнта мушук ўтиб кетди.

Курка кўркамлигини кўз-кўз қилиб, кўрикка келган каби қилиқ қиларди.

Эшак эшакнинг ханграшини эшитса, эшак эканлигини эсларкан.

Хўдик хадик билан хавфсираб тургандек эди.

Отдан атайлаб отини сўрасалар, «отим от» деб мот қилди.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz