Шолғом экди чол бир кун,
Шолғом ўсди кундан-кун.

Охири бўлди катта,
Ковлаш керак албатта.

Чол «эртак»ни унутди,
Ва янгича иш тутди.

Тракторчини тезда,
Чақирди ўша кезда.

Тракторчи чол учун,
Сарфлади бор кучин.

Бандига боғлаб тросс,
Тортиб олди, гапим рост.

Ердан «шартта» суғурди,
Сўнг ишига югурди.

Эккан шолғомини чол,
Ковлаб олди бемалол.

Муаммони шу тарзда,
Хал қилибди бир пастда.

Эски услубдан энди,
Воз кечиш пайти келди!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz