-«Ха, болакай, не бўлди сенга,»
Сени нима қийнар, айт менга?»
-«Битта мақол ғалати жуда,
Тушунмоқчи бўлдим, бехуда!…
Нега хордир, сувни келтирган?,
Нега азиз, кўза синдирган?».
-«Билмасмидинг, шуни хам ахир,
Майли эшит, бир оз қил сабр.
Эшитганим, ўтган замонда,
Билмам. қайда, қайси томонда,
Бир ярамас, кўзани олиб,
Сув келтирган, захардан солиб.
Бири эса, фахмлаб буни,
Шарт кўтариб, синдирган уни.
Шундай қилиб, сув олиб келган,
Сир очилиб, кейин хор бўлган.
Лекин, ўша кўза синдирган,
«Азиз» бўлиб, олқишлар олган.
Энди олиб, анов кўзани,
Олиб келгин, сувни «ўзи»ни…!»