Арча атрофида барча анча чарчади.
Қорқиз — қордай оппоқ, ойдай ойқиз.
Қорбобо — боболар ичра зўр бобо.
Янги йил байрам совғалари бирам хилма-хил.
Боғча болалари байрамга бағишланган шеърлари билан бўлишдилар.
Эски йил хайрлашар,
Янги йилга алмашар.
Янги йил табриги — кўнгиллар кўприги.
Қиш қировли кунлардан кейин қорбобо қопини қаерга қўяди?
Қизиқ, қорқиз қорбобони қизими?
Барча болалар арчани безатишни бошладилар.
Қорбобо кириб келиб — «Қопимдаги совғалар — VIP» деди кулиб.
Топишмоқларни топган топағонларга тухфалар тарқатилди.
Янги йилда — «Янги тилаклар ва истаклар».
Янги йил байрамида — мушакбозлик бўйича жонбозлик бўлади.
Байрам бахонасида боғча болаларига совғалар берилди.
Қорбобо — «Нималари бор?» бобо!.
Қорқиз — Одоби бор қиз — Латофатга бой қиз!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ