Хамма севар асални,
Даволайди касални.

Осонмас уни йиғмоқ,
-«Ким йиғар?» — «Менда — ахмоқ!».

Тиним билмай ишлайман,
Гул нектарин тишлайман.

Захмат чекиб, хар қалай,
Асал йиғдим — бир талай.

Қаттиқ бўлса бетингиз,
Мана — асал, тотингиз!.

Тўловни хам унутманг,
«Кредит»га — асал кутманг!.

…Оиламнинг бахтига,
Асал — фақат, нақдига!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz