Рўзғор буюмларидан — энг зарури қозондир,
Шу сабабдан хам қозон, анча шухрат қозонди.
Бўлсанг хамки хохи Москва, Уфа ёки Қозонда,
Овқат қилмай иложинг йўқ, ўша қора қозонда!….

» Қўйим йўтал»

-«Қўйим йўтал. Энди нима бўлади?»
-«Сўйиш керак. У барибир ўлади!».

-«Унга берган емларни оқлаш керак!»
-«Пичоқ тортиб, тезроқ халоллаш керак!»

-«Ие, ахир, сен хам йўталдинг кеча?»
-«Мен одамман, гапинг совуқ намунча?»…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz