Йилнинг исталган вақтида томоқ оғриғи кузатилади. Вирусли инфекция билан томоқдаги ноқулайликка қарши қандай курашиш мумкин? Қуйида бунга ёрдам берадиган бир нечта фойдали лайфхаклар билан танишиб чиқинг.

  — Manba: «Daryo» nashri.

Фото: Grazia


Томоқни чайиш

Қимматбаҳо кукунлар ёки мойчечак каби доривор гиёҳларга пул сарфлашнинг кераги йўқ. Ярим чой қошиқ туз бир стакан сувда эритилиб, томоқни ҳар икки соатда чайқаш керак. Лекин цирка қўшиб бўлмайди, у тиш эмалини зарарлайди.

Совуқ ичимликлар

Кўпчиликнинг маслаҳатларидан фарқли ўлароқ, совуқ ичимлик томоқ оғриғи ва яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.

Муз

Агар совуқ ичимлик ичиш ёқмаса ёки қўрқув бўлса, суюқликни муз бўлаги билан алмаштириш мумкин.

Ҳавони намлаш

Қуруқ ҳаво соғайишга ёрдам бермайди. Тез-тез ҳаво намлантиргичдан фойдаланиш ёки илиқ душ қабул қилиш керак.

Зарарли нарсалардан сақланиш

Газланган ичимликлар, совуқ овқатлар, цитрус мевалар томоққа зарарли.

Гиёҳли чой ичиш

Бу оғриқни камайтиришга ва иммунитетни яхшилашга ёрдам беради.

Асални истеъмол қилиш

Асалнинг ўзини истеъмол қилиш ёки чойга қўшиб ичиш тавсия этилади. Унинг антибактериал таъсири мавжуд.

Камроқ гапириш

Шунда томоқ оғриғи тезроқ ўтиб кетади. Акс ҳолда, бир неча кун давомида овозда хириллаш кузатилади.

Тиш чўткани алмаштириш

Бактериялар унда ҳам кўпаяди. Иккиламчи инфекциянинг олдини олиш учун уни касалликнинг бошида ва соғайишдан кейин ўзгартириш керак.

Шифокорга мурожаат қилиш

Юқори иситма, томоқнинг қаттиқ оғриши терапевт билан боғланиш ва кейин нима қилишни ҳал қилиш учун жиддий сабабдир.

От qwert.uz